Осиё Кубогида 4-ўрин билан чекландик!
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё
кубогидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда
футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни
бой бериб, мусобақани тўртинчи ўринда якунлашди. Биринчи бўлимда 0-3
ҳисобида орқада қолаётган ҳамюртларимиз кейинчалик Александр
Гейнрихнинг дубли эвазига ҳисобни қисқартира олишди. Лекин
"Ливерпуль”нинг жасоратини такрорлашга кучимиз етмади. Шуни ҳам
таъкидлаб ўтиш керакки, Жанубий Кореяликлар Араб футболидан дарс
олишгани ўйин давомида яққол намоён бўлиб турди.
2011 йилдаги Осиё чемпионатидаги
иштирокимизни 4-ўрин билан якунладик. Ярим финалдаги йирик шармандали
мағлубият мухлислар қалбига игналар санчиган бўлиши мумкин. Бугун ҳам
футболчиларимиз Сизу бизни хурсанд қила олмади. Аммо нима бўлган
тақдирда ҳам биз улардан миннатдормиз. Мусобақанинг ўзбек футболи
тарихида кузатилмаган натижа қайл этилди. Қитъанинг энг кучли тўртта
жамоаси қаторига кириш ҳам катта шараф. Ҳаммаси учун раҳмат йигитлар,
биз Сизлардан миннатдормиз!
Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3 (1:3)
Голлар: Александр Гейнрих 45 пен, 53 - Ку Жа Чёл 18, Жи Донг Вон 28, 39
Бош ҳакам: Абдул Малик (Сингапур)
Ўзбекистон:
Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Одил Ахмедов, Станислав Андреев,
Виктор Карпенко (Жасур Хасанов 87), Тимур Кападзе, Азиз Хайдаров,
Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Олим Навкаров (Шавкат Саломов 77),
Александр Гейнрих
Жанубий Корея: Жунг Сунг Рёнг,
Хванг Же Вон, Ли Ёнг Ре, Ким Ёнг Гвон (Квак Тэ Хи 79), Жи Донг Вон, Ли
Ёнг Пё, Ку Жа Чёл (Юн Битгарам 53), Ли Жунг Су, Ки Сунг Юнг, Ли Жунг
Ёнг (Сонг Хёнг Мин 60), Ча Ду Ри
Огохлантириш: Хванг Же Вон 44, Ки Сунг Юнг 57, Ш.Саломов 85, Ш.Муллажонов 87