
Юртимизда намойиш этилган илк корейс сериали эсингиздами? Бу «Қалбим чечаги» деб номланган сериал бўлиб, аввал рус тилида, кўп ўтмай эса ўзбек тилида кўрсатилганди. Эсимда бор, пойтахтдаги кўплаб жойларда, катта баннерларда ва ҳатто трамвайларда ҳам мазкур сериалнинг қаҳрамонлари бизга қараб туриб, сериални томоша қилишга чорларди. Бу бизлар учун ўзига хос янгилик эди, эҳтимол, шунинг учун ҳам бу дорамани (япон ва корейс сериаллари шундай деб номланади) кўпчилик мириқиб томоша қилди. Ундан кейин ҳаётимизга «Қиш сонатаси» кириб келди. Бу сериални кўрмаган одам қолмади ҳисоби. Қаерга борманг, хоҳ катталар бўлсин, хоҳ ёшлар, фақат дораманинг икки қаҳрамони тақдирини муҳокама қилишарди. Телевидение ходимлари «хазина» топгандек қўл ишқалашди. Бундан кейин Кореяда ишланган драматик сериаллар ойнаи жаҳонимизга ёғилиб келди. Бир-иккита бўлгани учун одамлар томоша қилишди, кўпайиб кетса, уларга бўлган қизиқиш сўнади, деб ўйлаганлар бурнини тишлаб қолаверди. Кореяда тайёрланган деярли барча сериаллар – хоҳ тарихий, хоҳ ҳозирги ёшлар ҳаётига бағишланган бўлсин – кўплаб одамларнинг эътиборини ўзига тортгани аниқ. Хўш, бунинг сири нимада? Биринчи навбатда, дорамалар жуда самимий олинган. Иккинчидан, улардаги воқеалар ҳаётимизга жуда яқин, қаҳрамонларнинг катталарга бўлган ҳурмати, одоби, андишаси, қизларининг ўз шаънини қанчалик ҳимоя қилиши, хуллас, кўплаб жиҳатлари ўзбек халқига ҳам хос. Ваҳоланки, Лотин Америкаси, АҚШ ва Европада ишланган аксарият сериалларда бу ҳолни учратмайсиз. Учинчидан, корейс актёр ва актрисаларининг ҳақиқатда ҳам актёрлик маҳорати тушунчасидан йироқ эмаслиги. Бу рўйхатни яна давом эттирса бўлади. Ўйлайманки, дорамаларда суратга тушаётган актрисаларнинг шарқона гўзаллиги ҳам бу рўйхатда сўнгги ўринларга тушиб қолмайди. Шундай экан, газетамиз рейтинглар тузиш анъанасига содиқ қолиб, Корея сериалларида суратга тушаётган актрисаларнинг энг гўзаллари рўйхатини тузди. Дарвоқе, Кореяда бизда намойиш этиладиган сериалларда ташқари яна кўплаб дорамалар суратга олинади, шунинг учун рейтингдаги актрисаларнинг баъзиларини танимасангиз, таажжубланманг – биз масалага қамровли ёндашган ҳолда, юртимизда кўрсатилган сериаллар билан чекланмай, энг гўзалларнинг умумий рўйхатини туздик, зеро, кейинчалик ойнаи жаҳон орқали бошқа сериаллар намойиш этилганида, мана бу актрисаларни киритмабсиз-ку, дея канда қилиб юрманг.
5 Ли Да Хай 1984 йилда дунё юзини кўрган Ли Да Хай Жанубий Кореянинг кўплаб сериалларида суратга тушган. Актрисанинг асл исми Бюн Да-хай бўлиб, у иштирок этган дорамалар орасида «Менинг дугонам», «Яшил атиргул», «Яхши хабарлар», «Юлдузнинг акс-садоси» кабиларни санаб ўтиш мумкин. У туғилиб ўсган оила Австралияга кўчиб ўтган ва беш йил давомида у ерда яшаган. Ли Бурвуд қизлар олий мактабини тамомлаган. Ҳозирги пайтда ҳам Ли онаси билан Сеулда истиқомат қилса-да, отаси билан акаси Австралияда яшашади. Ли илк бор МВС компаниясининг «Ling Ling» телесериалида суратга тушади. Кейинчалик яна қатор сериалларда иштирок этиб, қатор киномукофотларга сазовор бўлди. Сериалларда суратга тушишдан ташқари Да Хай миллий корейс рақсини ҳам яхши кўради ва Австралия ёш томошабинлари учун кўп марта намойишлар уюштирган.
4 Хан Чо Янг 1980 йилда туғилганида бу қизга Ким Жи Янг деб исм қўйишди. Кейинчалик актриса сифатида ўзига Хан Чо Янг тахаллусини олди. Юртдошларимиз уни «Муҳаббат ёғдуси» сериалида кўришлари мумкин. Бундан ташқари сериал мухлислари орасида унинг иштирокидаги «Ҳар доим қувноқ Чун Хян» дорамаси катта муваффақият қозонди. Уни Кореянинг Барби қўғирчоғи деб аташади.
3 Ли Юнг-Аи Корейс телесериаллари энг гўзал актрисаларининг учлигини «Сарой жавоҳири» телесериалида асосий ролни ижро этган актриса – ҳаммамизга яхши таниш бўлган Ли Юнг-Аи очиб беради. Униг мухлислари Кореядан ташқари корейс телетўлқинига мафтун бўлган Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари, Яқин Шарқ, айниқса, Эрон, Африка ва Европада топилади. Ли 1971 йилда Сеулда дунёга келди. 1991 йилда ойнаи жаҳонда модель сифатида кўпчилик назарига тушди ва «Кислородли Леди» номини олди. Ўндаб ортиқ турли дорамаларда суратга тушиб, маълум машҳурликка эга бўлди, лекин «Сарой жавоҳири» телесериали эришган муваффақиятни ҳеч ким кутмаганди. 2005 йилда сериалнинг сўнгги қисмини Гонконг аҳолисининг ярмидан ортиғи томоша қилган. Хитойда дорама кеч тунда намойиш этилганига қарамай, миллионлаб одамлар уни кўришга муваффақ бўлди. 2007 йилда теледрама Эронга етиб келди ва бу ерда аҳолининг 86% (!)дан ортиғи ойнаи жаҳондан кўзини узолмади. 2007 йилда актрисани Хитойда бўлиб ўтган Муз ва қор ҳайкаллари халқаро фестивалига таклиф қилишди ва ҳарорат -20 даражада бўлса-да, унинг кўплаб мухлислари соатлаб кўчада уни кутиб туришди. Шунингдек, Ли қатор ҳайри ишларига ҳам бош қўшган. 1997 йилда ноҳукумат ташкилоти вакили сифатида Эфиопияга борди ва африкалик болаларнинг қашшоқлиги ва касалмандлигини ўз кўзи билан кўрди. Кейинчалик 2001 йилда бу воқеаларни «Катта махсус муҳаббат» автобиографиясида шу воқеаларни тасвирлаб ўтади ва китоб сотилишидан тушган барча даромадини ҳайрияга сарфлайди.
2 Сонг Хё-кё 1982 йилда туғилган Сонг Хё-кё бугунги кунда Жанубий Кореянинг энг машҳур актриса ва моделларидан бири ҳисобланади. Дорама мухлислари уни «Куз эртаги» телесериали орқали яхши танишади. Сонг ойнаи жаҳонда «Хайрли тонг» телесериалида дебют қилди. 1996 йилда дорама суратга олинганида актриса ҳали ўрта мактабни ҳам тамомламаганди. Кейинчалик у яна қатор драматик ва комедияли сериалларда иштирок этди. Фақат 2000 йилда телевизор экранларига чиққан «Куз эртаги» сериали актрисани бутун Осиёга таниқли қилди. Кейинги сериаллар қизнинг машҳурлигини янада кўтариб юборди, 2003 йилда намойиш этилган «Ҳамма ичида» сериали эса шу қадар машҳур бўлдики, унинг номи аҳоли орасида кенг ишлатиладиган иборага айланди. Актрисанинг навбатдаги дорамалари – «Тонг шуъласи» драмаси ва «Аншлаг» комедияси ҳам мухлислар томонидан яхши қабул қилинди. Сўнгра Сонг катта экранда ҳам ўз кучини синаб кўрмоқчи бўлди. «Дугонам ва мен» фильми танқидчилар томонидан салбий қабул қилинди, кейинги фильми ҳам мухлислар эътиборидан четда қолди. Шунга қарамай, 2008 йилда Каннда бўлиб ўтган таниқли кинофестивалда машҳур режиссёр Жон Ву актрисани ўзининг кейинги фильмига таклиф этганини эълон қилган. Сонг актриса ва модель бўлибгина қолмай, қатор машҳур компаниялар учун кийим-кечак яратишда ҳам иштирок этади.
1 Чой Жи Ву Ниҳоят, корейс сериалларининг энг гўзал актрисалари ўнлигида пешқадамлик – «Қиш сонатаси» дорамасида асосий ролни ижро этган актрисага теккани ҳеч кимни ажаюлантирмаса керак. Ўз вақтида бу сериал аксарият мухлислар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурганди. Ундаги содда ва самимий қиз ролини ижро этган актриса эса кўпчиликнинг севимли актрисасига айланди, десак муболаға бўлмайди. 1975 йилда туғилган Чой Ми-хянг Соёнг ва Дукмун қизлар мактабида таълим олган, Пусан аёллар профессионал коллежининг рақс бўлимида аэробика билан шуғулланган. У 1995 йилда «Уруш ва Муҳаббат» сериалида дебютлик қилди. Бундан кейин у Чой Жи Ву тахаллусини олди ва кейинчалик шу ном билан чиқа бошлади. «Биринчи муҳаббат» сериалида у Бе Йонг Жун билан чиқди. Кейинчалик 2002 йилда «Қиш сонатаси» сериалида ҳам худди шу актёр билан бирга бош ролларни ижро этишади ва бу сериал Кореянинг энг муваффақиятли сериалларидан бирига айланади. Бу сериал Японияда корейс тўлқинини келтириб чиқарди, натижада Чой Осиёнинг қатор бошқа мамлакатларида ҳам танилади, япониялик мухлислар эса уни «Малика Жи Ву» деб атай бошлашади. 2003 йилда у «Самога зинапоя» фильмида чиқади ва бу дорама ҳам мухлислар қалбидан ўрин олади. Чой Жи Ву Кореянинг энг кўп мукофот олган актрисаларидан бири ҳамдир. Унинг кино соҳаси билан боғлиқ 18 та мукофоти бор.
Биз фақат энг гўзал бешлигини бердик. Агар буни кам деб билсангиз, мана бу ерда энг гўзал актрисаларнинг ўнлиги (фотолари билан) тақдим этилган: uzb.orzu.uz
html-cсылка на публикацию |
|
BB-cсылка на публикацию |
|
Прямая ссылка на публикацию |
|
загрузка...
Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Diqqat ! Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi. Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating. 
Техника для склада в Москве: Гидравлические тележки, Электронные весы, Биокондиционеры!
Прикрепления: |