Endigi raqibimiz AUSTRALIA
Рауф Инилеев : "Ўсмирларимиз акаларининг аламини олшлари керак"
- Бир неча кун олдин Сиз билан Гулистонда бўлган суҳбатимизда "Терма жамоа ҳақида - Камроқ олдиндан таҳминқилишингизни, лекин таҳмин қилган ўйинларингизда терма жамоаларимиз ғалаба қозонишини” таъкидлагандингиз. Ўсмирларимиз ўша куни Сиз айтгандай – Чехияни мағлуб этишди. Навбатдаги рақиб Австралия ҳақида нима дея оласиз?
- Австралиянинг бизларга рақиб бўлиши бир томондан омад деса ҳам бўлади. Улар бизга таниш жамоа. Фаворит эса, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси. Мен шунга ишонаяпман. Тошкентдаги Осиё чемпионатида ҳам ўйнаганмиз австралияликлар билан. Уларни деярли тўлиқ ўрганганмиз. Ўсмирларимиз акалари Қатарда учраган мағлубият аламини олиш вақти келди. Матч-Реванш. Агар жамоамиз етакчилари майдонга тушса, барча ўйинчилар бор кучларини ишга солишса бўлгани, ғалаба бизлар томонда бўлади. Буларни барчасини умумлаштириб қарайдиган бўлсак, катта устунлик ўсмирларимиз томонда. Олдинги сафар айтганимдек, ўсмирларимиз, Ватанимиз терма жамоаси ғалаба ҳозонишини юракдан истаяпман !
Евстафеев: «Австралия Франциядан кўра бизни маъқул кўрса керак»
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қайд этаётган натижалар аллақачон Ўзбекистон футболи тарихидан ўрин олиб бўлди. Илк маротаба ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олган Алексей Eвстафеев шогирдлари гуруҳнинг икки фаворитини ҳам бир ҳисобда мағлубиятга учратиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Шу фурсатдан фойдаланиб ҳозиргина терма жамоамиз бош мураббийи Алексей Eвстафеев билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлдим. Одатда, меҳмохонада сизнинг хонангизга қўнғироқ бўлса, у ё ёрдамчи мураббий, ёки маъмур томонидан бўлади. Шундай бўлса керак, Eвстафеев билан улаб беришганда, у одатга кўра жавоб берди: - Алло…
- Ассалому алайкум, Алексей ака! - Салом, овозингни эшитиб хурсанд бўлдим!
- Аввало, сизни миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар номида қўлга киритган ғалабалар билан табриклайман! Ўсмирларимиз қўлга киритган ғалабалардан сўнг Ўзбекистондаги мухлисларнинг қувончини кўрсангиз эди. Сизлар тарихга кирдингизлар! - Раҳмат! Биз ҳам ўз навбатида барча - барча ватандошларимизга чин кўнгилдан раҳмат айтамиз. Шогирдларим билан бирга имкон қадар уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиляпмиз.
- Келинг, энди асосий мавзуга ўтамиз. Кеча бошланган Дания - Австралия ўйини табиат ҳодисаси туфайли қолдирилди. Ўйинни кўрдингизми? - Биринчи бўлим ўрталарига келиб учрашув қолдирилди. Дания футболчиси томонидан киритилган голни кўрдим. Билишимча, учрашув бугун бўлиб ўтади.
- ФИФА қарорига кўра учрашув бошидан бошланар экан… - Бу ҳақида энди эшитяпман. Дания ғалаба қозонаётган эди, менимча ўйин тўхтатилган вақтдан давом эттирилиши керак эди.
- Африка вакили Бразилия билан дуранг ўйнади, агар бугун Дания ютадиган бўлса, рақибимиз Австралия ёки европаликлар бўлади. Шахсан сиз қайси терма жамоага қарши баҳс олиб боришни истардингиз. Австралияни яхши биламиз. Кот д'Ивуар бегона жамоа. - Агар Австралия бугун ғалаба қозонадиган бўлса улар гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритадилар ва анча кучли бўлган Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар. Хозир уларда иккита йўл бор. Ғалаба қозониб, Франция билан ўйнаш ёки кичик ҳисобда мағлубиятга учраб бизга қарши баҳс олиб бориш. Дуранг қайд этилган тақдирда ҳам улар учинчи бўладилар. Менимча, улар иккинчи йўлни танлайдилар..
- Австралиядан икки кун кўп дам олишимиз бизга қўл келадими? - Бу борада бир нима дея олмайман. Лекин Австралияни яхши биламиз.
- Махситалиев ва Раҳмонов биринчи турдаги омадсизликдан сўнг сафимизга қайтдилар ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ўйини очилиб кетди… - Бу икки футболчи терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири эканликларини ўз ўйинлари билан исботлаб келяптилар. 2 ва 3-турларда қайд этган натижаларимизда барчанинг бирдек меҳнати ётибди деб ўйлайман.
- Равшан Ҳайдаров сафдан чиқиши сизда муаммо туғдирмадими? - Ҳайдаров асосий таркибнинг ўйинчиси эди. Афсуски, у жароҳат олди ва мусобақани давом эттира олмайдиган бўлди. Шунга қарамай, қолган футболчилар унга муносиб ўринбосар бўлган ҳолда бирдамлик билан тўп тепяптилар.
- Ўзбекистон гуруҳдан чиқди. Бу вазифа минимум бажарилди деганими ёки максимум? - (кулади). Нима десам экан. Мексикага йўл олишимиздан олдин олдимизга аниқ бир вазифа қўйилмаган эди. Вазифа жаҳон чемпионатида муносиб қатнашиш эди. Шунга қарамай, мен шогирдларимга гуруҳдан чиқишни уддалашимиз мумкинлигини айтиб ўтгандим. Ўз олдимизга қўйган вазифани бажардик десам бўлади. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишига ҳаракат қиламиз.
- Ўз навбатида мен ҳам ўзбекистонлик ишқибозлар номида сизларни кейинги ўйинларингизга омад тилайман. Ўзбекистонлик мухлислар номидан футболчиларимизга саломимизни етказиб қўйинг. Биз улар билан фахирланамиз! - Сизларга ҳам раҳмат!
Ўзбекистон - Австралия учрашувига ҳакамлар тайинланди
Сизга яхши маълумки, эртага тунда (аниқроғи Тошкент вақти билан 30 июнь эрталаб соат 01:00да) Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия терма жамоасига қарши нимчорак финалда майдонга тушади. ФИФА ҳакамлар қўмитаси мазкур баҳсга перулик ҳакамлар гуруҳини тайинлади. Демак, Ўзбекистон – Австралия учрашувини Виктор Каррилло бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ушбу бригада мундиалда ҳозирга қадар иккита ўйинда ишлаган. Таъкидлаш лозимки Каррилло ҳозирча ўйинларда энг кўп сариқ карточка кўрсатган икки ҳакамдан бири бўлиб турибди.
ЎЗБЕКИСТОН – Австралия Бош ҳакам: Виктор Каррилло (30.10.1975) Қанот ҳаками: Жонни Боссио ( 31.07.1975) Қанот ҳаками: Сезар Эскано ( 08.02.1970)
html-cсылка на публикацию |
|
BB-cсылка на публикацию |
|
Прямая ссылка на публикацию |
|
загрузка...
Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Diqqat ! Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi. Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating. 
Техника для склада в Москве: Гидравлические тележки, Электронные весы, Биокондиционеры!
Прикрепления: |