
Бу
таом вақт тиғизлигида жуда қўл келади. Енгил, тез пишар ва оддий
масаллиқлардан иборат бўлиб турли хил салатлар билан жуда мос тушади.
Балиқли таомларни унчалик хушламайдиганлар хам бу балиқли қуймоқни
севиб тановвул қилишади.
- 500 гр балиқ
- 1 та пиёз
- 2 та картошка
- 2 та тухум
- 2 ош/қ майонез
- 2 ош/қ ун
- туз, мурч
1.
Балиқ, пиёзни майда қилиб тўғраб оламиз. Картошкани қирғичнинг катта
тишларидан чиқариб оламиз. Алохида идишда тухум, майонез, ун, туз ва
мурчларни аралаштириб оламиз.

2. Хамма масаллиқларни бирлаштириб, яхшилаб аралаштирамиз.

3.
Товага озгина ёғ солиб, қиздирамиз. Ва балиқли масаллиғмиздан солаиб,
устини ёпиб таги қизаргунча пиширамиз, тахминан 1-2 дақиқа вақт кетади.

4. Таги қизаргач орқа тарафини ўгириб, устини ёпиб яна 1-2 дақиқа пиширамиз.

Таом тайёр.
Қўшимча:
Бу
қуймоқни товуқ гўшти билан хам қилса бўлади. Лекин пишириш вақтини 1-2
дақиқага узайтирилади. Иккиси хам ўзига яраша майин таъмга эга.
Yoqimli ishtaha